Кириш Регистрация

Мбаппенинг атрофидагилар «Реал»га ультиматум қўйди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳамон жароҳатидан тикланиш жараёнини ўтамоқда.

Франциялик футболчи Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтадиган «Манчестер Сити»га қарши дастлабки учрашувда аниқ иштирок этмайди, шунингдек, Англиядаги жавоб ўйинини ҳам ўтказиб юбориш хавфи бор. «Реал» раҳбарияти юлдуз форварднинг имкон қадар тезроқ майдонга қайтишини ва ҳал қилувчи баҳсларда жамоага ёрдам беришини истамоқда, бироқ футболчининг атрофидагилар бундай ёндашувга қўшилишмаяпти. Cadena SER нашрининг хабар беришича, Мбаппега яқин инсонлар у тўлиқ тикланмагунча майдонга тушмаслигини билдиришган. 27 ёшли футболчи Жаҳон чемпионати олдидан соғлиғини хавф остига қўйишни истамаяпти.

Килиан Мбаппе жорий мавсумдаги 33 та ўйинда ўз ҳисобига 38 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйишга улгурди.

Киритилди: 14:26, 09.03.2026.
Ўқилди: 5061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик