Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

МЛСда келишилган ўйинлар можароси: Икки футболчи умрбод четлатилди

Баҳо:
+ | -

МЛС «Коламбус Крю» клубининг собиқ футболчилари Йо Йебоа ва Деррик Жонсни умрбод дисквалификация қилди.

Лига аввалроқ ҳамкорларидан шубҳали тикишлар (ставкалар) ҳақида огоҳлантиришлар олганини ва суриштирув ўтказиш учун юридик фирма ёллаганини маълум қилди.

«Тергов натижаларини ўрганиб чиқиб, МЛС шундай хулосага келдики, футболчилар 2024 ва 2025 йилги мавсумлар давомида футболга, жумладан, ўз жамоалари иштирокидаги ўйинларга фаол равишда пул тикиб келишган. Бир ҳолатда, ҳар икки ўйинчи 2024 йил 19 октябрдаги учрашувда Жонснинг сариқ карточка олишига пул тикишган ва у ҳақиқатан ҳам ўша ўйинда огоҳлантирилган», — дейилади баёнотда.

Лиганинг таъкидлашича, Жонс ва Йебоа катта эҳтимол билан тикишлар бўйича бир-бирлари билан маълумот алмашган бўлишса-да, футболчиларнинг ҳаракатлари ўйин натижаларига таъсир қилгани бўйича ҳеч қандай далил топилмаган.

Йебоа 2022 йилдан 2024 йилгача «Коламбус Крю»да тўп сурган, 2025 йилда эса «Лос-Анжелес»га ўтган эди. Ҳозирда у Хитойнинг «Циндао Хайню» жамоасида ўйнамоқда.

Деррик Жонс эса 2024 йилдан 2025 йилгача «Коламбус Крю» шарафини ҳимоя қилган. Айни дамда у эркин агент мақомида бўлиб турибди.

Киритилди: 16:36, 10.03.2026.
Ўқилди: 477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.