Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф

Александр Хомяков: «Бу ўйиндан тўғри хулоса чиқариб, олдинга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган «Бухоро» — «Хоразм» (1:1) учрашувидан сўнг жамоа бош мураббийи Александр Хомяков ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Мутахассис учрашув ҳақида фикр билдириб, баҳс совуқ об-ҳавога қарамай қизиқарли ва курашларга бой ўтганини таъкидлади.

Совуқ об-ҳаво бўлишига қарамай, анча қизиқарли ва қайноқ ўйин бўлди. Тўғри, гolli вазиятлар кўп бўлмаган бўлиши мумкин, аммо мазмунли баҳс кечди. Ғалаба қозонганимизда яхши бўларди. Ўтказиб юборган голимиздан кейин олдинга ўтишга мажбур бўлдик ва шу сабабли рақиб ҳам дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар ярата бошлади. Улар бир нечта яхши имкониятлардан фойдалана олмади. Бу ўйиндан тўғри хулоса чиқариб, олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз, — деди Хомяков.

Матбуот анжуманида мураббий таркиб танлови ҳақида ҳам тўхталди. Журналистлардан бири Баселеишвили нега кам ўйин вақти олаётгани ҳақида савол берганида, мураббий бу қарор мураббийлар штаби ихтиёрида эканини айтди.

— Мен 20 нафар футболчини бир вақтнинг ўзида майдонга тушира олмайман. Таркибни танлаш ва кимга ўйин вақти бериш мураббийнинг қарорига боғлиқ. Мавсум энди бошланди, барча футболчилар ҳали ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Хомяков Доминик Бегичнинг ҳозирча ўтган мавсумдаги ўйинини кўрсата олмаётгани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

— У жамоага кечроқ қўшилди. Ҳозир жисмоний ҳолатини тикламоқда. Яқин вақт ичида энг яхши спорт формасига қайтади, деб умид қиламан. Унга нисбатан ҳеч қандай эътирозим йўқ.

Бош мураббий ҳужумчи Убайдуллаевнинг голли вазиятлардан фойдалана олмаганига ҳам изоҳ берди.

— У менинг кутилмаларимни оқлаяпти. Гол уришни унутиб қўйгани йўқ. Футбол — хатолар устида қуриладиган ўйин. Бугун имкониятлардан фойдалана олмади, аммо ишонинг, Убайдуллаев ҳали ўз сўзини айтади.

Шунингдек, мураббий Младович ва Качаваранинг майдонга қайтиши ҳақида ҳам маълум қилди.

— Улар умумий гуруҳга қўшилишди. Майдонга тушишга тайёр бўлишлари билан уларга ҳам имконият берамиз.

Хомяковнинг таъкидлашича, жамоада голли вазиятлардан фойдаланиш борасида муаммолар бор, аммо бу устида иш олиб борилмоқда.

— Илк ўйинларда умуман вазиятлар ярата олмаётгандик. Энди эса имкониятлар бор. Реализация устида ишлаймиз. Ҳаммаси яхши бўлади.

Мураббий «Хоразм» жамоаси ҳақида ҳам фикр билдириб, уларни яхши ташкиллашган рақиб сифатида баҳолади.

— «Хоразм» яхши жамоа. Тўғри ҳимояланди ва қарши ҳужумларда хавфли бўлди. Бу футбол. Биз гол ўтказиб юборгунимизча уларга деярли имконият бермаётгандик.

Манба: https://t.me/FKBUXORO04
Киритилди: 19:41, 12.03.2026.
Ўқилди: 265 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.