Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Баҳодир Аҳмедов: «Қайрат»га қарши иккинчи ўйин оғирроқ бўлади»

Баҳо:
+ | -

«Ардус» футзал клуби бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовнинг сўзларига кўра, амалдаги Европа чемпиони – «Қайрат»га қарши иккинчи ўртоқлик учрашуви биринчисига нисбатан мураккаброқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида «Ардус» ҳамда Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби ўртасида белгиланган икки ўртоқлик учрашувидан дастлабкиси бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган баҳс «Ардус»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Бугун, 19 август, душанба куни жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин бўлиб ўтади. Ўйин 17:30да бошланади.

«Тахминимча, «Қайрат»га қарши иккинчи ўйин биринчисига нисбатан оғирроқ бўлади, - деди Баҳодир Аҳмедов. – Шунга қарамай, биз, худди рақибимиз сингари, ғалаба учун бор кучимизни ишга соламиз. Спортнинг маъноси ҳам аслида шу».

«Кечаги ўйин менда яхши таассурот қолдирди. Ўйиннинг ўзи жуда томошабоп чиқди. Ҳар иккала жамоа ҳам ўзини ижобий тарафдан кўрсата олди, бироқ шу кун омад биз томонда бўлди. Шогирдларимнинг ҳаракатларидан ҳам тўла қониқиш ҳосил қилдим», - дея қўшимча қилди Аҳмедов.

Август охирида «Ардус» қитъа клублари ўртасидаги энг нуфузли мусобақа – Осиё чемпионати баҳсларида курашни бошлайди. Баҳодир Аҳмедовнинг қайд этишича, унинг жамоаси ушбу мусобақага тайёр.

«Биз Осиё чемпионатига жуда яхши тайёргарлик кўрдик. «Қайрат»га қарши учрашувлар эса ўйинимизда сўнгги камчиликларни аниқлаб олиш имконини беради. Умуман олганда, жамоамиз Японияда бўлажак баҳсларга тайёр», - деди «Ардус» бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов.

Манба: www.ardusfc.uz
Киритилди: 16:10, 19.08.2013.
Ўқилди: 4004 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик