Хосеп Гвардиола душанба кунги машғулотларни ўтказмасликка қарор қилди — «Манчестер Сити» футболчилари «Реал»га қарши ўйин олдидан дам олиш имконига эга бўлишди. Мадридликлар устози Альваро Арбелоа ҳамкасбининг ушбу қарори ҳақида гапирди.
«Менимча, Гвардиола бугун ўз қарорини жуда яхши тушунтириб берди. Жамоа учун бу янгилик эмас. Гвардиола шунчалик кўп ўйинларда иштирок этганки, мен унга маслаҳат беришга журъат қилолмайман. Уларда бир-бирини жуда яхши биладиган жамоа шаклланган. Улар кўп йиллар давомида бирга бўлишгани сабабли, майдонда ҳатто кўзлари юмуқ ҳолда ҳам ўйнай олишади», — деди Арбелоа матбуот анжуманида.













