Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Ироқ терма жамоаси ЖЧ саралаши учун Мексикага хусусий самолётда учади

Баҳо:
+ | -

Ироқ терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун ҳал қилувчи ўйин ўтказиш мақсадида Мексиканинг Монтеррей шаҳрига хусусий самолётда йўл олади. Бу ҳақда Al-Kora Exhibition  нашрига таяниб Риа Новости хабар берди.

Маълум қилинишича, жамоа 20 март, жума куни Саудия Арабистонининг Арар шаҳридаги аэропортдан махсус рейс билан Мексикага учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Яқин Шарқдаги қуролли можаролар туфайли минтақада ҳаво ҳудудларининг ёпилиши Ироқ жамоаси учун катта муаммоларни келтириб чиқарди. Жамоанинг ярми Бағдодда қолиб кетган, бош мураббий Грем Арнольд эса Дубайдан чиқиб кета олмаётган эди. Шу сабабли Ироқ томони FIFAга ўйинни бошқа муддатга кўчириш бўйича расмий сўров юборган. Бироқ FIFA аралашуви билан жамоанинг Мексикага етиб бориши учун барча шароитлар, жумладан, уларга хусусий самолёт берилган.

Маълумот учун, қитъалараро плей-офф босқичида охирги икки йўлланма учун олтита жамоа: Боливия, Конго ДР, Ироқ, Ямайка, Янги Каледония ва Суринам кураш олиб боради.

Ироқликлар 31 март куни Монтеррейда ҳал қилувчи баҳсни ўтказади. Уларнинг рақиби 26 март куни ўзаро куч синашадиган Боливия ва Суринам жуфтлиги ғолиби бўлади. Агар Ироқ ғалаба қозонса, 1986-йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўл олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:42, 17.03.2026.
Ўқилди: 939 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5687]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5298]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4326]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3601]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3152]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2637]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2568]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2549]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2437]

Суперлига. 23-тур ўйинлари бошланди (+жадвал) [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик