Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Винисиус — «Манчестер Сити» кушандаси

Баҳо:
+ | -

«Реал» вингери Винисиус Жуниор «Манчестер Сити»га қарши ўйинлардаги ўзининг 7 ва 8-самарали ҳаракатларини қайд этди.

Бразилиялик футболчи Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида, 22-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди. Учрашув якунида эса ўйиндан гол урди.

Винисиус Чемпионлар лигаси доирасида «Манчестер Сити»га қарши баҳсларда шу кунгача 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Бразилиялик юлдуз мазкур турнир доирасида «шаҳарликлар»дан ташқари яна «Ливерпуль» (5 та гол, 2 та ассист) ва «Шахтёр» (4 та гол, 3 та ассист) жамоаларига қарши ўйинларда ҳам энг кўп (7 тадан) самарали ҳаракатларни амалга оширган.

Киритилди: 03:35, 18.03.2026.
Ўқилди: 1986 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик