Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

UEFA «Челси» - «ПСЖ» ўйинининг энг яхши футболчисини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «Челси»га қарши кечган жавоб учрашувининг (3:0) энг яхши футболчиси деб топилди. 25 ёшли грузиялик футболчи ушбу баҳсда 73 дақиқа ҳаракат қилди ва битта гол муаллифига айланди.

«ПСЖ» чап қанотни Хвича учун очиқ қолдирди, у эса тўпни қабул қилиб, ҳар сафар ажойиб назорат намойиш этган ҳолда ҳужумга ўтди. Вингер ажойиб гол урди, тўпни ишончли бошқарди ва жамоадошларини ҳайратланарли узатмалар билан таъминлаб турди», — дея таъкидлади UEFA техник кузатувчилар гуруҳи.

Дастлабки ўйинда ҳам 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган «ПСЖ» икки учрашув натижасига кўра чорак финалга йўл олди. У ерда парижликлар «Галатасарой» — «Ливерпуль» (биринчи ўйин — 1:0) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келишади.

Киритилди: 03:47, 18.03.2026.
Ўқилди: 1235 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик