Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Мбаппе «Реал»нинг ЕЧЛ чорак финалига чиққанидан сўнг пост жойлади

Баҳо:
+ | -

«Реал» «Манчестер Сити»ни икки бор мағлуб этиб (ўз уйида 3:0, сафарда 2:1), Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўл олди. Жавоб ўйинидан сўнг Мадрид жамоасининг юлдуз ҳужумчиси Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда пост қолдирди.

«Чорак финалда кўришгунча. Хала Мадрид!» — деб ёзди Мбаппе.

«Манчестер Сити»га қарши кечган сафар ўйинида Килиан Мбаппе захирадан майдонга тушди ва 21 дақиқа (+ ҳакам томонидан қўшиб берилган вақт) ҳаракат қилди. Бунгача франциялик юлдуз тиззасидаги муаммо сабабли охирги бешта ўйинни ўтказиб юборган эди.

Катта эҳтимол билан, «Реал» Чемпионлар лигаси чорак финалида «Бавария»га қарши ўйнайди. Мюнхенликлар 1/8 финалнинг «Аталанта»га қарши дастлабки баҳсида сафарда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

«Реал» навбатдаги ўйинини якшанба куни, 22 мартда Ла Лига доирасида «Атлетико»га қарши ўтказади.

Киритилди: 19:08, 18.03.2026.
Ўқилди: 1578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик