Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Слот: «Бу футболни ўлдиради»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот футболчиларнинг майдонда тез-тез симуляция ишлатишидан норози.

«Бу мавсумда мени энг кўп ғазаблантираётган нарса — жамоаларнинг бу ерга фақат тинмай йиқилиш, вақт чўзиш ва ўзларини жароҳат олгандек кўрсатиш учун келаётганидир. «Галатасарой»га қарши ўйинда рақиб футболчилари биринчи бўлимнинг ўзидаёқ майдонда 14 марта йиқилишди. Бу ўйин суръатини бутунлай ўлдиради. Мана нима учун мен ўзимни шундай тутдим. Барчага етказмоқчиман: биз футболда бундай ҳолатларни қабул қила олмаймиз. Биз футболни ҳимоя қилишимиз керак ва унинг бу йўналишда кетишига йўл қўймаслигимиз лозим», — дея Слотнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Touchline.

Сешанба оқшомида «Ливерпуль» ўз майдонида «Галатасарой»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 19:05, 20.03.2026.
Ўқилди: 960 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик