Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

А серия. «Ювентус» — «Сассуоло» билан дуранг ўйнади (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионати 30-туридан ўрин олган учрашувда «Ювентус» ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилди. Альянц стадионида бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Ўйиннинг 14-дақиқасида ёш истеъдод Кенан Йилдиз ҳисобни очиб, туринликларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда майдон эгалари устунликни сақлаб қолишди.

Иккинчи бўлимда эса «Сассуоло» жавоб қайтарди. 52-дақиқада ҳужумчи Андреа Пинамонти аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Қолган дақиқаларда жамоалар ғалаба голини уришга ҳаракат қилди, аммо ҳисоб ўзгармади.

Ушбу натижадан сўнг «Ювентус» 54 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. «Сассуоло» эса 39 очко билан 10-поғонадан жой олган.

Италия — А Серияси, 30-тур
21 март 2026 йил. Турин. "Альянц" стадиони
«Ювентус» — «Сассуоло» 1:1
Голлар: 1:0 — Кенан Йилдиз (14), 1:1 — Андреа Пинамонти (52)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:29, 22.03.2026.
Ўқилди: 1154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик