Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

"Ман Сити" "Арсенал"га қарши Лига кубоги финали олдидан марказий ҳимояда жиддий йўқотишга учради

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Рубен Диаш сон соҳасидаги жароҳати сабабли Англия лига кубоги финалини ўтказиб юборади.

«Шаҳарликлар» бугун Тошкент вақти билан соат 21:30 да финал доирасида «Арсенал»га қарши майдонга тушади.

28 ёшли футболчи сешанба куни Чемпионлар лигаси доирасида «Реал»га қарши ўйинда (1:2) танаффус вақтида алмаштирилган эди. Бунгача у АПЛнинг «Вест Хэм»га қарши баҳсида (1:1) захира ўриндиғида қолдирилганди.

Шу йилнинг бошида Диаш айнан сон қисмидаги жароҳат туфайли 8 та ўйинни ўтказиб юборган ва февраль ойи бошида сафга қайтган эди.

Диашдан ташқари, бугунги баҳсда «Сити»га бошқа ҳимоячилар — Марк Гехи ва Йошко Гвардиол ҳам ёрдам бера олмайди.

Киритилди: 20:16, 22.03.2026.
Ўқилди: 2252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик