Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Деку "Барселона" учун юлдуз ҳимоячи топди

Баҳо:
+ | -

Леверкузеннинг «Байер» клуби футболчиси Алехандро Гримальдо «Барселона»га қайтиши мумкин.

«Кўк-анорранглилар» спорт директори Деку мудофаанинг чап қанотини кучайтириш учун номзодлар қидирмоқда — журналист Альфредо Мартинеснинг хабар беришича, 30 ёшли испаниялик футболчи асосий вариантлардан бири сифатида белгиланган. «Доришунослар» юлдузининг шартномасида 20 миллион евро миқдорида товон пули кўрсатилган, бироқ келаётган ёзда футболчини арзонроқ нархга сотиб олиш имконияти мавжуд бўлиши мумкин.

Алехандро Гримальдо фаолиятининг бошида «Барселона»нинг дубль жамоасида тўп сурган, аммо асосий таркибда бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. Ҳимоячининг «Байер» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Киритилди: 12:28, 23.03.2026.
Ўқилди: 2360 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик