Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Вальверде сўнгги 10 ўйинда 10 та голли ҳаракатда иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде дербида «Атлетико» дарвозасини ишғол қилди.

Уругвайлик футболчи учрашувнинг 55-дақиқасида гол уриб, «қаймоқранглилар» фойдасига ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Бу ярим ҳимоячининг сўнгги ўнта баҳсдаги еттинчи голи бўлди, шунингдек, унинг ҳисобида учта голли узатма ҳам бор — демак, кўрсатилган давр мобайнида у жами ўнта самарали ҳаракатни амалга оширган.

Бундан аввал Федерико Вальверде Чемпионлар Лигасида «Манчестер Сити» дарвозасига хет-трик қайд этган, шунингдек, Испания чемпионатида «Эльче», «Сельта» ва «Реал Сосьедад» жамоаларини биттадан гол билан «жазолаган» эди.

Киритилди: 13:25, 23.03.2026.
Ўқилди: 459 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик