Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Хато қилишдан қўрқмайди»: «Реал» устози Винисиуснинг характерига қойил қолди

Баҳо:
+1 | -

«Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа Ла Лига 29-тури доирасида «Атлетико»га қарши кечган баҳсдаги (3:2) Винисиуснинг ўйинига баҳо берди.

Бразилиялик футболчи иккинчи бўлимда дубль қайд этди, жумладан, 72-дақиқада ғалаба голини киритди.

«Винисиусдан яна бир ажойиб ўйин. Иқтидор, шижоат, характер ва қўрқувсизликнинг навбатдаги намойиши. У хато қилишдан қўрқмайди ва қайта-қайта ҳаракат қилишда давом этади.

У жуда қийин вазиятда бизга ғалаба келтирган ақл бовар қилмас гол урди. Таркибимизда ишга бўлган садоқати, истеъдоди ва жамоани ўз ортидан эргаштиришга бўлган доимий интилиши билан ажралиб турадиган бундай футболчи борлигидан бахтиёрмиз.

У фаолиятидаги энг яхши спорт формасидами ёки йўқми, билмадим, лекин у бунга жуда яқин турибди», – деди Альваро Арбелоа.

Киритилди: 18:16, 23.03.2026.
Ўқилди: 773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик