"Марсель" расмий веб-сайтида бир нечта футболчиларнинг ҳолати ҳақида маълумот эълон қилинди.
Таъкидлаш жоизки, ҳужумчи Мэйсон Гринвуднинг чап оёқ мушакларидан жароҳат олгани аниқланган.
Англиялик футболчининг ҳолати ҳар куни кузатиб борилади. 2025/2026 йилги мавсумда Гринвуд 39 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урган ва саккизта голли узатмани амалга оширган.
Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари Мэйсонни 50 миллион еврога баҳоламоқда.













