«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау жорий мавсумдаги натижаларга қарамай, клуб раҳбариятининг ишончини сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда Daily Mail Sport нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «қарғалар» ўз уйида «Сандерленд»дан учралган мағлубиятдан сўнг жиддий босим остида қолган мураббийга ишонишда давом этмоқда. Шунингдек, ёзги трансфер ойнасида «Ньюкасл» таркибида глобал қайта қуриш ишлари олиб борилиши кутилмоқда.
Эдди Хау 2021 йилдан бери «Ньюкасл»ни бошқариб келмоқда. Айни дамда жамоа Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 31 турдан сўнг 42 очко билан 12-ўринда бормоқда.













