Кириш Регистрация

Ашраф Ҳакимийнинг агенти «Реал»га қайтиш ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

«ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимийнинг агенти Алехандро Каманьо мижозига «Реал» томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

«Унинг «ПСЖ»ни тарк этишига мутлақо имконият йўқ. Ҳакимий клубда жуда бахтли ва иккинчи бор Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни истайди. Шунингдек, у жамоани иложи борича юқори даражага олиб чиқиш ниятида. Бундан ташқари, Мадриднинг «Реал» клуби томонидан унга ҳеч қачон қизиқиш бўлмаган», — деди Каманьо AS нашрига берган интервьюсида.

Ашраф Ҳакимий «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. Марокашлик футболчи 2021 йилда «Интер»дан «ПСЖ»га 68 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг парижликлар билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Жорий мавсумда ҳимоячи «ПСЖ» сафида барча турнирларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:49, 24.03.2026.
Ўқилди: 476 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик