«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўз позициясида Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида энг яхши кўрсаткичлардан бирини қайд этмоқда.
22 ёшли ўзбекистонлик марказий ҳимоячи ҳар ўйинга ўртача 1.12 та муваффақиятли тўпни олиб қўйиш (отбор) кўрсаткичи билан лигада пешқадам бўлиб турибди.
Бу борада кейинги ўринларни қуйидаги футболчилар эгаллаган:
- Кристоффер Аер («Брентфорд») — 0.96;
- Кристиан Ромеро («Тоттенхэм») — 0.94;
- Трево Чалоба («Челси») — 0.85;
- Маркос Сенеси («Борнмут») — 0.84.
Ҳусановнинг бу натижалари уни нафақат «Манчестер Сити», балки бутун Премьер-лигадаги энг ишончли ҳимоячилардан бирига айлантираётганини кўрсатмоқда.













