Англиялик машҳур собиқ ҳимоячи Рио Фердинанд бўлажак Жаҳон чемпионатига бормаслик хавфи остида турган Неймарнинг ноёб иқтидори ҳақида гапирди.
«Сантос»нинг 34 ёшли ҳужумчиси Карло Анчелоттидан яқин орадаги ўртоқлик ўйинлари учун таклиф олмади. Катта эҳтимол билан, юлдуз футболчи мундиал қайдномасидан ҳам жой олмайди.
«Ўз вақтида Неймар бутун дунёда ҳеч ким қила олмайдиган ишларни бажарарди. Мен Криштиану Роналду ва Лионель Мессини ҳам назарда тутяпман — ҳатто улар ҳам бунга қодир эмасдилар», — дея Фердинанднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Touchline.
Бразилияга қайтгунга қадар Неймар «Ал-Ҳилол», «ПСЖ» ва «Барселона» клубларида тўп сурган.













