Кириш Регистрация

Анчелотти Винисиуснинг ЖЧдаги ролига тўхталди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Винисиус Жуниор ҳақидаги саволга жавоб берди.

25 ёшли футболчи жорий мавсумнинг иккинчи ярмида ажойиб формага кириб олди. Мадриднинг «Реал» клуби форварди бўлажак Жаҳон чемпионатида «пентакампеонлар» ҳужум чизиғида етакчилик ролини ўз зиммасига олиши кутилмоқда.

«Ўйлайманки, Вини Жаҳон чемпионатини аъло даражада ўтказади. У ҳар доим ўйин тақдирини ўзгартириб юборишга қодир, лекин ҳужумда бизда бошқа ажойиб ўйинчилар ҳам бор — масалан, Рафинья ва Эстевао. Ҳамма нарса фақат бир футболчига боғлиқ эмас — бизнинг таркибимиз жуда кучли», — дея Анчелоттининг сўзларини келтирмоқда Brasil Football.

Мундиалда бразилияликлар Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишган.

Киритилди: 08:44, 25.03.2026.
Ўқилди: 343 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик