Кириш Регистрация

Ямал, Винисиус ва бошқалар: Кучли бешлик лигаларининг энг кучли дриблингчилари рейтинги

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Ламин Ямал Европанинг кучли бешлик лигаларида энг кўп муваффақиятли алдамчи ҳаракатларни (дриблинг) амалга оширган футболчилар рейтингида ишонч билан пешқадамлик қилмоқда.

Squawka нашрининг қайд этишича, 18 ёшли испаниялик футболчи Ла Лиганинг жорий мавсумида рақибларини 118 марта алдаб ўтган. Энг яхши дриблинг усталари рўйхатида иккинчи ўринни «РБ Лейпциг» аъзоси Ян Диоманде (87) эгаллаб турган бўлса, кучли учликни Мадриднинг «Реал» клуби вакили Винисиус Жуниор (70) якунлаб берган. Шунингдек, кучли бешликдан «Ювентус»дан Кенан Йилдиз (69) ва «Тулуза»дан Янн Гбоо (67) жой олган.

Ламин Ямаль нафақат рақибларини алдаб ўтмоқда, балки жамоасининг голларида ҳам фаол иштирок этмоқда: у Испания чемпионатининг 25 та учрашувида 14 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:45, 25.03.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик