Кириш Регистрация

Роналдо Неймарнинг терма жамоадаги ўрни ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо Неймарнинг баҳорги ўртоқлик учрашувлари қайдномасига киритилмаганига изоҳ берди.

«Сўнгги пайтларда Неймар жиддий жароҳатларга дуч келди, аммо агар у яхши ҳолатда бўлса, мен уни ЖЧ-2026 таркибига киритган бўлардим. У барча ўйинларни тўлиқ ўтказмаслиги мумкин, лекин техник жиҳатдан у жуда муҳим ўйинчи ва ўз қийматини ҳар бир клубда исботлаган.

Умид қиламанки, у спорт формасида бўлади ва Анчелотти учун тайёр туради. Ишончим комилки, агар Неймар тайёр бўлса, Анчелотти уни Жаҳон чемпионатига олиб боради», — деди Роналдо. Унинг сўзларини AS нашри келтирмоқда.

Аввалроқ, Неймарнинг ҳаракатлари Бразилия футбол федерациясининг ҳафсаласини пир қилгани ва унинг Жаҳон чемпионатига бориш имкониятлари жуда паст эканлиги ҳақида хабарлар берилган эди.

Киритилди: 14:08, 25.03.2026.
Ўқилди: 307 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик