«ПСЖ» вингери Брэдли Барколя «Ливерпуль»нинг қизиқишлар доирасига тушди.
Журналист Фабрис Хокинснинг маълумотларига кўра, «қизиллар» футболчининг Париж клуби билан шартномасини узайтириш борасидаги вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда. «Ливерпуль» Барколани шу ёзда жамоани тарк этадиган Муҳаммад Салоҳга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Брэдли Барколя 2023 йилда «Лион»дан «ПСЖ»га 45 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда вингер парижликлар сафида барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Барколянинг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.













