«Осасуна» вингери Виктор Муньос «Барселона» эътиборига тушди. Каталония гранди вакиллари 22 ёшли футболчининг ривожланишини кузатиб боришмоқда ва у кейинги мавсумда Ханс-Дитер Флик жамоаси таркибини янада кучайтириши мумкин деб ҳисоблашмоқда.
Журналист Габриэль Санснинг хабар беришича, Мадриднинг «Реал» клуби футболчи ҳуқуқларининг 50 фоизига эгалик қилиши вазиятни жиддий равишда мураккаблаштиради.
Муньос «қироллик клуби» академияси битирувчиси ҳисобланади. Ўтган йилнинг ёзида «Осасуна» истиқболли испаниялик футболчини «қаймоқранглилар»дан 5 миллион еврога сотиб олган эди. Transfermarkt порталининг баҳолашича, унинг ҳозирги бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади. Жорий мавсумдаги 31 та ўйинда футболчи 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













