Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби хавбеки Деян Кулушевски ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг жароҳати ҳақида маълумот берди.
«Икки ҳафта олдин тиззамда шифокорларнинг кичик жарроҳлик амалиёти бўлиб ўтди. Ҳозир бироз оқсоқланяпман. Тиззам билан боғлиқ барча зарур муолажалар бажарилди. Энди у яхши ҳолатда. Қўллаб-қувватлаганликлари учун барчага миннатдорчилик билдираман», — дейилади швециялик ярим ҳимоячининг хабарида.
Жароҳати сабабли скандинавиялик футболчи жорий мавсумда бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади. Шведнинг «шпорлар» билан амалдаги шартнома муддати 2028 йилнинг ёзида якунига етади.
«Тоттенхэм» АПЛнинг жорий мавсумида муваффақиятсиз иштирок этмоқда. Жамоа турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.













