Кириш Регистрация

Мбаппе Бразилия билан ўйнаши мумкин - иккита вариант бор

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам юлдуз ҳужумчи Килиан Мбаппе Бразилия терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувида иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди.

«Килиан асосий таркибда майдонга тушиши мумкин, аммо учрашувни финал ҳуштагигача давом эттирмаслиги эҳтимоли бор. Шунингдек, унинг захирадан майдонга тушиш варианти ҳам мавжуд. Биз юлдузларимизнинг соғлиғини хавф остига қўйишни истамаймиз, чунки уларни олдинда ҳали кўплаб муҳим ўйинлар кутмоқда», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Бразилия ва Франция ўртасидаги учрашув бугун, 26 март куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 17:44, 26.03.2026.
Ўқилди: 402 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик