“Манчестер Сити” спорт директори Уго Виана ва бош мураббий Пеп Гвардиола 2025 йилдаги бир қатор трансферларга қарамай, жамоа таркибини қайта кўриб чиқишга қарор қилди. Чемпионлар Лигасини эрта тарк этиш ва Англия футболидаги гегемонликни қайтариш истаги сабаб “шаҳарликлар”ни ёзда бир қатор етакчилар билан хайрлашмоқчи.
Клубнинг тажрибали ҳимоячилари Жон Стоунс ва Натан Аке учун жорий мавсум “Сити”даги охиргиси бўлиши мумкин. Стоунснинг шартномаси якунига етаётган бўлса, Аке кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида жамоасини ўзгартириш ниятида. Шунингдек, ҳозирда “Интер”да ижарада тўп сураётган Мануэл Аканжининг ҳам тўлиқ трансфер эвазига Италия клубига ўтиши кутилмоқда Клуб тарбияланувчиси Рико Льюис эса ўнг қанот ҳимоясида Матеус Нунесга рақобатни бой бераётгани сабабли, фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Шунингдек, асосий дарвозабонга айланиш ниятида келган Жеймс Траффорд Доннарумма билан рақобатда захирага михланиб қолди ва ёзда кетишга қарор қилган.
Мухлисларнинг энг севимли футболчиси Бернарду Сильванинг шартномаси тугаётгани ва ўзини янги чемпионатда синаб кўриш истаги ортидан “Сити”ни тарк этмоқчи. Жароҳатлар гирдобида қолган Матео Ковачич ва фаолиятини қайта тиклашга уринаётган Калвин Филлипс ҳам жамоани клубдан кетиши кутилмоқда.
Шунингдек, “шаҳарликлар” ёзги трансфер ойнаси вақтида Жош Уилсон-Эсбранд, Жек Грилиш, Сверре Нипан ва Клаудио Эчеверри каби футболчилар билан хайрлашиши мумкин.
Маълумот учун, Англия Премьер Лигасининг 30-туридан кейин “Манчестер Сити” 61 очко билан иккинчи поғонани банд этган. Клуб етакчи “Арсенал”дан 9 очко ортда қолмоқда, аммо Пеп Гвардиола жамоаси ҳисобида битта захира ўйини мавжуд.













