Кириш Регистрация

Месси бўлажак жаҳон чемпионатида "ёндирмоқчи"

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ўз чемпионлик унвонини ҳимоя қиладиган навбатдаги жаҳон чемпионати яқинлашмоқда. The Touchline нашрига маълум бўлишича, «альбиселесте»нинг юлдуз сардори Лионель Месси ЖЧ–2026 йилдаги иштироки 2024 йилги Америка Кубогидагидан анча яхшироқ бўлишига ишонмоқда.

Ҳозирда Месси анча яхши жисмоний ҳолатда ва юқори мотивацияга эга. Таъкидланишича, ўтган Америка Кубогида Лионель турнир бошланишидан аввал жисмоний тайёргарлик ва жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келган, бу эса унинг ўйиндан завқ олишига халақит берган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган жаҳон чемпионати финалида Аргентина Францияни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритган эди.

Киритилди: 22:42, 26.03.2026.
Ўқилди: 732 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик