Кириш Регистрация

"Барселона" Бастонига яхшигина маош тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга қизиқиш билдирмоқда.

26 ёшли футболчи Каталония клубида тўп суриш имкониятидан мамнун ва бошқа таклифларни кўриб чиқмаяпти, деб хабар бермоқда Sportitalia. Ҳозирда италиялик футболчи йилига тахминан 7 млн евро маош олмоқда, бироқ «Барса» унга бундан ҳам салмоқлироқ иш ҳақи таклиф қилишга тайёр. Шу билан бирга, манбанинг аниқлик киритишича, «Интер» билан музокаралар ҳали бошланмаган.

Алессандро Бастонига даъвогарлар орасида Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳам тилга олинган эди. Transfermarkt портали «нерадзуррилар» юлдузининг қийматини 70 млн еврога баҳолаган.

Киритилди: 10:07, 27.03.2026.
Ўқилди: 870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик