"Бёрнли" футболчиси мураббийлик учун қадам ташлади. Хабарларга кўра, жамоа ҳимоячиси Кайл Уолкер УЕФАнинг Б лицензияси олиш учун ҳаракат қилмоқда. 35 ёшли футболчи бу ҳақида шундай дейди:
"Охирги бир икки йилда шу нарса ҳаёлимда айланади. Доимо футболчи бўлишни хоҳлаганман. Бунга эришгач, энди мураббийликни ўйлай бошладим. Айниқса, кўп йиллар дунёдаги энг яхши мураббий (Гвардиола) қўлида ҳаракат қилганимдан кейин бу барса менга қийин бўлмайди деб умид қиляпман".













