"Лидс Юнайтед" футболчиси жароҳат олди. Хабарларга кўра, жамоа ҳимоячиси Габриел Гудмунсон Швециянинг Украинага қарши учрашувида қаттиқ зарба қабул қилиб, майдонни тарк этди. Бу эса "Лидс"га қимматга тушиши мумкин.
Негаки, айни дамда Фарке шогирдлари АПЛда қолиш учун ҳаракат қилмоқда ва кейинги ўйинни яна бир жон сақлаб қолиш учун курашаётган "Вест Хэм" билан ўтказади. Гудмунсон эса "Лидс"да асосий фигура ҳисобланади. У бу мавсумда 31 та баҳснинг 28 тасида асосий таркибда эди.













