Кириш Регистрация

"Арсенал" бразилиялик юлдузи билан юқори маош сабаб янги шартнома имзоламайди

Баҳо:
+ | -1

«Арсенал»нинг бразилиялик ҳужумчиси Габриэль Жезус жамоани тарк этади. Бу ҳақда Topskills Sports UK нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «канонирлар» раҳбарияти 28 ёшли футболчининг маоши юқорилиги сабабли у билан амалдаги меҳнат шартномасини узайтирмасликка қарор қилган. Хабар қилинишича, «Арсенал» таркибида яқин орада катта ўзгаришлар кутилмоқда.

Жорий мавсумда Жезус барча мусобақаларда жами 21 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Габриэль Жезуснинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари ҳужумчининг трансфер қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:41, 27.03.2026.
Ўқилди: 1754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик