"Манчестер Сити"да март ойининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди.
"Шаҳарликлар" расмий сайти хабарига кўра, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ярим ҳимоячи Родри ва вингер Доку билан бирга ушбу соврин учун даъвогарлик қилади.
Ғолиб мухлислар овозига кўра аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов январь ойида ҳам жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.














