Кириш Регистрация

Австрияда 20 ёшли футболчи қиз ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Баҳо:
+ | -

Австриялик футболчи, “Блау-Вайс Линс” аъзоси Александра Виммер 20 ёшида автоҳалокатга учраб, вафот этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Виммер автомобиль бошқарувида бўлган ва унга 15 ёшли йўловчи ҳамроҳлик қилган. Линс шаҳридаги “Мона Лиза” туннелида автомобиль юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Йўловчи турли жароҳатлар билан шифохонага юборилган, Виммер эса ҳодиса жойида вафот этган.

“Блау-Вайс Линс"футбол клуби кеча содир бўлган фожиали автоҳалокатда ҳаётдан кўз юмган Виммернинг вафоти муносабати билан чуқур қайғуда эканини маълум қилади. Ушбу оғир дамларда унинг оиласи, дўстлари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади хабарда.

Виммер учун охирги ўйин Юқори Австрия академияси таркибида Вена ёшлар жамоасига (20 ёшгача) қарши баҳс бўлди. Мазкур учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.

Аввалроқ, Швециянинг Эребро шаҳрида тўртинчи дивизион вакили — “Форвард” клуби дарвозабони Ҳьюго Мосшаген отишма натижасида ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:16, 28.03.2026.
Ўқилди: 359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик