Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

«Ҳанновер» мураббийи Ўзбекистоннинг 6та шаҳрида маҳорат дарсларини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси 2013 йил 28 августдан 5 сентябрга қадар спортнинг футбол йўналиши бўйича ўзининг навбатдаги лойиҳасини амалга оширади. Бу ҳақда элчихонанинг "Stadion.Uz"га келиб тушган пресс-релизида айтилишича, шу мақсадда Германия Бундеслигаси вакили ҳисобланадиган "Ҳанновер 96" жамоасининг футбол мактаби мураббийи Андрей Вайберт Ўзбекистонга таклиф қилинган. У Тошкент, Гулистон, Жиззах, Бухоро, Навоий ва Қарши шаҳарларининг ҳар бирида футбол мактабларининг 14 нафар тарбияланувчиси билан футбол бўйича уч соатлик маҳорат дарслари ўтказади.

Ҳар бир марорат дарси иштирокчилар ўртасидаги кучик футбол ўйини билан якунланади. Ушбу лойиҳа Германия „Бундесвер“и ва унинг Термиз аеропортидаги базаси кўмагида амалга оширилмоқда.

Бу тарздаги спорт тадбири 2013 йил март ойида Термиз шаҳар Олимпия заҳиралари спорт коллежининг футбол жамоаси билан ҳам ўтказилган. Андрей Вайберт ўша вақтда „Бундесвер“нинг Термиз аеропортида жойлашган базасида ҳарбий-медицина бўлимида хизмат қилган. Ёш футболчиларнинг ушбу машғулотларга бўлган қизиқиши бу ташаббусни янада кенг қамровли тарзда ўтказиш учун ўзига хос бир туртки бўлди.

1977 йилда туғилган Андрей Вайбертга футбол болалигидан бошлаб ҳамроҳлик қилади. У „Ҳанновер 96“нинг иккинчи жамоаси таркибида Германия Оберлигасигача чиққан ва ўз вақтида „Ҳанновер 96“нинг U-19 жамоаси таркибида ҳам иштирок этган. Бундан ташқари, у 2005 йилдан 2009 йилгача Марказий санитария хизмати қошида хизмат қилган профессионал аскар сифатида „Бундесвер“нинг терма жамоасида ҳам тўп сурган. Германия Футбол Федерациясининг мураббийлик лицензиясига эга бўлган Андрей охирги беш йилдан бери „Ҳанновер 96“ жамоасининг футбол академиясида ёш футболчиларга мураббийлик қилиб келмоқда.

Ушбу кенг қамровли лойиҳа Германия Федерал Ташқи ишлар вазирлигининг спортни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик дастури таркибидаги чора-тадбирлар доирасида молиялаштирилади. Германия Федерал Ташқи ишлар вазирлиги бир неча йиллардан буён Германиянинг бутун дунёдаги расмий ваколатхоналари ташкиллаштирадиган спорт
ташаббусларини қўллаб-қувватлаб келади. Бу чора-тадбирлар ёшларни профессионал спорт билан шуғулланишга руҳлантиришни ўз олдига мақсад қилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:38, 22.08.2013.
Ўқилди: 4293 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6473]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5671]

Флик Рафинья ҳақида нохуш хабар берди [3010]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2867]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2773]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2691]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2437]

«Ювентус» Кенан Йилдиз учун «Реал»дан қанча талаб қилаётгани маълум бўлди [2434]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2393]

Моуриньо "Реал"нинг уч юлдузини бир вақтда майдонга тушириш имкониятига баҳо берди [2113]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик