Миланнинг «Интер» клуби янги дарвозабон қидиришда давом этмоқда. «Нерадзуррилар» шартномаси келаётган ёзда якунига етадиган Янн Зоммернинг ўрнини тўлдиришни режалаштирган.
Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, А Серия гранди учун асосий мақсад «Тоттенхэм» аъзоси Гульельмо Викарио бўлиб қолмоқда, муқобил вариант сифатида эса Мадриднинг «Реал» клуби посбони Андрей Лунин кўрилмоқда. Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, «Интер» «Рома» дарвозабони Миле Свиларни идеал номзод деб ҳисоблайди, бироқ уни сотиб олиш анча қийин бўлади.
Transfermarkt портали томонидан 35 миллион еврога баҳоланган Рим клубининг 26 ёшли посбонига «Ювентус» ва Англиянинг топ-клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.













