Кириш Регистрация

«Интер» Бастонининг ўрнига Рикардо Калафьорини олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби «Барселона» билан музокаралар олиб бораётган марказий ҳимоячи Алессандро Бастони ўрнига номзод қидирмоқда.

«Кўк-анорранглилар» келаётган ёзда «нерадзурри» юлдузини ўз томонларига оғдириб олиш учун барча имкониятларга эга, шу сабабли миланликлар раҳбарияти унинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчиларни ўрганмоқда. FcInterNews нашрининг хабар беришича, «Интер» Бастонини топ-даражадаги ўйинчи билан алмаштирмоқчи ва асосий вариантлардан бири сифатида Рикардо Калафьори белгиланган. Милан клуби вакиллари аллақачон Лондоннинг «Арсенал» жамоаси футболчисининг агенти билан алоқага чиқишган.

Transfermarkt сайтида Калафьорининг нархи 55 миллион евро этиб белгиланган. Италия терма жамоаси марказий ҳимоячисининг «канонирлар» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 08:01, 30.03.2026.
Ўқилди: 465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик