Кириш Регистрация

Рио Фердинанд «МЮ»га Тонали ва Гимараэс номзодларини маъқулламади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг афсонавий собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Сандро Тонали ва Бруно Гимараэснинг жамоага эҳтимолий ўтишини қўллаб-қувватламаяпти.

Инглиз мутахассисининг фикрича, «Ньюкасл»нинг ҳар икки ярим ҳимоячиси «қизил иблислар»га у қадар мос келмайди.

«Ўйлайманки, бизга анча динамик ва бақувват ярим ҳимоячи керак. У билан майдон маркази жисмоний жиҳатдан кучли бўлади ва энг зўр жамоаларга қарши тура олади. Ҳа, Тонали ва Гимараэс — топ-даражадаги ўйинчилар, мени нотўғри тушунманг, лекин менимча, клубимиз бошқача типдаги футболчини сотиб олишга ҳаракат қилади», — деди Фердинанд ўз подкастида.

Манкунианликларнинг трансфер мақсадларидан бири сифатида, шунингдек, «Ноттингем Форест» аъзоси Эллиот Андерсон ҳам тилга олинмоқда.

Киритилди: 08:22, 30.03.2026.
Ўқилди: 371 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик