УЕФА Евро-2028 учун «fan-first» (мухлис биринчи навбатда) деб номланган тежамкор стратегияни жорий этмоқда. Бундан кўзланган мақсад — юқори даражадаги футболни кенг оммага янада қулайроқ қилишдир. Эслатиб ўтамиз, 2028 йилги Европа чемпионати Буюк Британия ва Ирландияда бўлиб ўтади.
Англияда чипталар нархининг юқорилиги ҳаммага яхши маълум бўлган ҳолатдир. УЕФА Европа чемпионати ўйинлари учун чипталарни 35 евродан таклиф қила олишига умид қилмоқда, деб хабар беради Франциянинг L'Equipe нашри. Чипталарнинг тахминан 15 фоизи айнан шу нархда, яна 25 фоизи эса 70 евро атрофидаги нархларда сотилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, ҳозирда Испания терма жамоаси амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади.













