Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Россия ва Мали терма жамоалари ўртасидаги ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради

Баҳо:
+ | -

Россия ва Мали терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ишлайди.

Учрашув 31 март куни Санкт-Петербург шаҳридаги “Газпром Арена” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланиши режалаштирилган. Рустам Лутфуллинга қанотларда Санжар Шоюсупов ва Акмал Ғиёсов кўмаклашади. Захира ҳаками — россиялик Алексей Сухой.

Маълумот учун, 34 ёшли Лутфуллин Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ўйинларидан ташқари, халқаро майдонда ҳам фаолият юритади. У 2025-йилда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида 3 та ўйинни бошқарган. Шунингдек, 2024-йилда ЖЧ саралаш босқичининг 4 та баҳсида ишлаган.

Эътиборлиси, Валерий Карпин бошчилигидаги Россия терма жамоасининг март ойидаги биринчи учрашувини (Никарагуага қарши, 3:1) ҳам ўзбекистонлик ҳакамлар — Абдурашид Худойберганов бошчилигидаги бригада бошқарган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:14, 31.03.2026.
Ўқилди: 896 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик