Кириш Регистрация

Камавинга: «Арбелоа Анчелоттига ўхшайди»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга жамоа ичидаги муҳит ва мураббий услуби ҳақида қизиқ фикрлар билдирди.

Футболчи бош мураббий Альваро Арбелоа иш услубини юқори баҳолаб, уни Карло Анчелотти билан таққослади.

«Арбелоа баъзан машғулотлардан кейин бизга ширинликлар олиб келади: пончиклар, Орео, спекулос... Жамоада кайфият яхши бўлса, майдонда ҳам ҳаммаси осон кечади.

У Анчелоттига жуда ўхшайди: бизга майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам катта эркинлик беради. Футболчилар билан кўп мулоқот қилади», — деди Камавинга.

Манба: ua-football.com
Киритилди: 23:48, 31.03.2026.
Ўқилди: 291 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик