Афсонавий дарвозабон Дино Дзофф Италия терма жамоасининг ЖЧ-2026 плей-офф босқичида Босния ва Герцеговинага имкониятни бой берганидан сўнг (1:1, пенальтилар бўйича 1:4) ўз муносабатини билдирди.
"Италия яна Жаҳон чемпионатидан ташқарида қолдими? Натижа қандай бўлса, шундай — шунинг учун энг асосий шарҳ бу натижанинг ўзидир. Учинчи бор Жаҳон чемпионатига чиқа олмаслик — футбол нуқтаи назаридан айтганда, бу ҳақиқий фожиа. Бундан қочиш мумкинмиди? Мен бунга чуқур киришиб ўтирмоқчи эмасман: қочишни хоҳлагандик, лекин уддалай олмадик.
Гаттузо? Гравина? Мен ҳеч нарсани шарҳламайман, буни ўринли деб ҳисобламайман. Бир марта омад келмаслиги мумкин, иккинчи марта ҳам, лекин учинчи мартада энди ҳеч нарсани баҳона қилиб бўлмайди.
Сиёсатчилар нима қилиши керак? Йўқ, эшитинг, сиёсат сиёсат билан, футбол эса футбол билан шуғуллансин, нарсаларни бир-бирига аралаштирмаслик керак. Рақамлар — бу рақамлар, спорт рақамлардан иборат: ҳозир улар сенинг фойдангга бўлмаслиги мумкин, лекин узоқ муддатли даврга қарасак, ҳамма нарса ўзгаради.
Афсуски, Жаҳон чемпионатида Италияни бирор марта кўрмаган ёш авлод пайдо бўлди. Уларга Синнер (теннисчи) ёки Антонелли билан "Формула-1"ни томоша қилишни маслаҳат берган бўлармидим? Жамоавий спорт билан индивидуал спортни ажрата билиш керак", — деди Италия терма жамоаси собиқ дарвозабони LaPresse нашрига берган интервьюсида.













