Кириш Регистрация
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария 2-1 Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина 2-1 Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао - Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор - Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ

Чеферин Италиянинг ЖЧга чиқа олмагани ҳақида: "Мен терма жамоа ўйинчилари ва мураббийларини айблаган бўлмасдим"

Баҳо:
+ | -

УЕФА президенти Александер Чеферин Италия терма жамоасининг ЖЧ-2026 га чиқа олмагани борасидаги шов-шувли воқеага муносабат билдирди. Италияликлар турнирга йўлланма берувчи «А» йўлидаги ҳал қилувчи ўтиш ўйинида Босния ва Герцеговина терма жамоасига имкониятни бой беришди (1:1, пенальтилар бўйича 1:4).

— Италиянинг мағлубияти сизни ҳайрон қолдирдими?

— Қайсидир маънода, ҳа. Бошқа томондан, Босниянинг ёш ва кучли жамоаси бор, улар ўз уйларида ўйнашди. Италияга эса жуда катта босим ўтказилди. Босния Жаҳон чемпионатига боришга лойиқ эди, Италия эса четлатишдан сўнг ўйинни бой берди.

— Бундай ҳолатларда федерация раҳбарини айбдор деб ҳисоблаш тўғрими?

— Словения футбол иттифоқи президенти бўлган вақтларимда доим мураббийга айтардим: «Агар ғалаба қозонсангиз, сиз ва футболчилар қаҳрамон бўласизлар. Агар ютқазсангиз, айб иккаламизнинг зиммамизда қолади». Габриэле (Гравина) мутлақо айбдор эмас, шунингдек, мен на футболчиларни, на мураббийни айблаган бўлардим. Эҳтимол, италиялик сиёсатчилар нима учун Италиянинг футбол инфратузилмаси Европада энг ёмонларидан бири экани ҳақида ўйлаб кўришлари керакдир, — дея Чефериннинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport нашри.

Киритилди: 17:03, 02.04.2026.
Ўқилди: 609 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик