Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Трамп американча футбол учун бошқа ном топишни таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

АҚШ президенти Дональд Трамп Америка футболи ва Миллий футбол лигаси (NFL) номини ўзгартиришни таклиф қилди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.

Унинг фикрича, ҳақиқий футбол сифатида мамлакатда соккер деб юритиладиган спорт тури қолиши керак.

“АҚШда футбол, яъни соккер билан нималар содир бўлаётганига қарасангиз, биз уни ҳеч қачон ўз номи билан атамаётганга ўхшаймиз, чунки бизда футбол деб аталадиган бошқа спорт тури бор. Лекин ўйлаб кўринг, бутун дунё биладиган футбол ўз номи билан аталиши керак эмасми. Ҳақиқий футбол шу. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Биз NFL учун бошқа ном ўйлаб топишимиз керак”, дейди Трамп.

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) тинчлик ва бирдамлик йўлида хизмат қилган инсонларни эътироф этиш мақсадида янги — “Тинчлик мукофоти”ни таъсис этган эди. 2025 йилнинг 5 декабрь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросими вақтида Дональд Трампга ушбу мукофот топширилган эди.

Аввалроқ, Дональд Трамп Оқ уйда 2025 йилги MLS кубоги ғолиби “Интер Майами” жамоасини қабул қилган эди. Клуб ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси ҳам жамоани шарафлаш маросимида қатнашган.

Ўшанда Трамп ўзини Американинг илк “футбол президенти” сифатида кўрсатиб 11 июнь куни старт оладиган Жаҳон чемпионати ғолибларига кубокни шахсан топширишини ва FIFA президенти Жанни Инфантино билан яқин алоқада эканини айтиб ўтган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:13, 03.04.2026.
Ўқилди: 788 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик