Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Макс Эберль ҳужумчи Харри Кейннинг келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Биз у билан ёзда гаплашиб оламиз. Мен уни кузатяпман, у ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. У жамоа билан совринлар ютмоқда, индивидуал мукофотларга эга чиқмоқда ва рекордларни янгиламоқда. У «Бавария»га ўтганидан бери унга бўлган ҳурмат, ҳатто Англияда ҳам кескин ошди», — дея функционернинг сўзларини журналист Мануэль Бонке келтирмоқда.
Кейн 2023 йилнинг ёзида «Бавария» футболчисига айланган эди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 40 та учрашувда майдонга тушиб, 48 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Тўпурарнинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.













