"Реал" устози Альваро Арбелоа Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида "Бавария"га қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан кутаётган умидлари билан ўртоқлашди.
— Биз кучли рақибларга қарши ҳар доим муносиб ўйин кўрсатадиган "Реал"ни кўришни истаймиз. "Бавария" ажойиб мавсумни ўтказмоқда ва биз майдонда бизни қандай босим кутаётганини тушуниб турибмиз. Улар билан қарама-қаршилигимиз доимо ўзига хос бўлиб келган. "Бернабеу" яна бир бор Чемпионлар Лигасининг буюк кечасини бошдан кечиради, — деди мураббий матбуот анжуманида.













