Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Хаманн: «Осимхен — Европанинг топ-5 ҳужумчисидан бири ва у АПЛни кучайтира олади»

Баҳо:
+ | -

Дитмар Хаманннинг фикрича, «Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхен «Ньюкасл» таркибини кучайтириши мумкин эди.

«Менимча, Осимхен Европанинг энг яхши 5 та марказий ҳужумчиси қаторига киради. Унинг Туркияга йўл олганига ишона олмадим. Тўғри, «Наполи» унинг учун катта маблағ тўлаган, аммо инглиз клубларидан ҳеч бири уни қўлга киритмагани мени жуда ҳайрон қолдирди — ваҳоланки, ёзда ҳаммада марказий ҳужумчи билан боғлиқ муаммолар бор эди. Улар Шешко каби футболчиларни сотиб олишга ҳаракат қилишди, бошқалар эса эндигина мослаша бошлашмоқда, чунки уларга вақт керак.

Ўйлайманки, у [Осимхен] ажойиб ўйинчи ва «Галатасарой»нинг чемпионатда шунчалик муваффақиятли иштирок этаётгани айнан унинг хизматидир. Унинг ўйинини томоша қилиш менга завқ бағишлайди. Агар у АПЛда ўйнаганида, бир қатор жамоаларни сезиларли даражада кучайтирган бўларди.

«Ливерпуль»нинг ҳужум чизиғида икки нафар футболчи бор, шу боис Осимхен у ерга бормаслиги аниқ, лекин у ноёб иқтидор соҳиби. Унда тезлик, куч ва юқори голли вазиятлардан фойдаланиш қобилияти мужассам — шунчаки даҳшатли ўйинчи. Агар «Ньюкасл» Вольтемадени сотиб юборса, Осимхен «қарғалар» учун идеал вариант бўлиши мумкин», — деди «Ливерпуль»нинг собиқ ярим ҳимоячиси.

Киритилди: 13:09, 07.04.2026.
Ўқилди: 692 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3932]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3852]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3362]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3296]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3076]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2310]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2123]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2105]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1959]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1893]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик