Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Келаси мавсум АПЛнинг камида 5 та клуби Чемпионлар Лигасида ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер Лигаси (АПЛ) 2026/27-йилги мавсум учун Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани муддатидан олдин кафолатлади. Эндиликда Англия чемпионатида кучли бешликдан жой олган барча жамоалар тўғридан-тўғри қитъанинг энг нуфузли турнири асосий босқичига йўл олади.

Лондоннинг “Арсенал” клуби ЕЧЛ чорак финалининг дастлабки учрашувида Португалиянинг “Спортинг” жамоаси устидан ғалаба қозониши (1:0) бу масалада ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Ушбу натижа туфайли Англия УЕФА коэффициентлар жадвалида жорий мавсум якунига кўра кучли иккиликдан жой олиши аниқ бўлди.

УЕФА регламентига кўра, бир мавсум давомида энг яхши коэффициент тўплаган икки мамлакатга Чемпионлар Лигасининг янгиланган форматида қўшимча квоталар тақдим этилади.

УЕФА коэффициентлар жадвали (Жорий ҳолат):

Англия — 225.125 очко (Ҳозирда еврокубоклардаги қатнашаётган жамоалар сони: 5). Мавсумий коэффициент: 25.013

Испания — 162.250 очко (Ҳозирда еврокубоклардаги қатнашаётган жамоалар сони: 6). Мавсумий коэффициент: 20.281

Германия — 138.000 очко (Ҳозирда еврокубоклардаги қатнашаётган жамоалар сони: 3). Мавсумий коэффициент: 19.714

Португалия — 94.500 очко (Ҳозирда еврокубоклардаги қатнашаётган жамоалар сони: 3). Мавсумий коэффициент: 18.900

Италия — 131.000 очко (Ҳозирда еврокубоклардаги қатнашаётган жамоалар сони: 2). Мавсумий коэффициент: 18.714

Маълумот учун, айни пайтда Англия Премьер Лигаси турнир жадвалида “Арсенал” етакчилик қилмоқда. Пеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” иккинчи поғонани банд этган бўлса, “Манчестер Юнайтед” кучли учликни якунлаб турибди. Кейинги ўринлардан “Астон Вилла” ҳамда “Ливерпуль” жой олган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:08, 08.04.2026.
Ўқилди: 1622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9142]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3846]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3690]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2442]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2148]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1825]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1643]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1562]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1538]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1446]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик