Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Гризманн: «Биз ҳали ярим финалга чиққанимиз йўқ»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Чемпионлар лигаси чорак финалининг дастлабки учрашувида «Барселона» устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг ўз фикрларини билдирди.

Ўйиннинг 45-дақиқасида Хулиан Альварес «матрасчилар»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 70-дақиқада Александр Сёрлот иккинчи тўпни киритди. Каталонияликлар 44-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолишган эди — Пау Кубарси тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.

«Ярим финалга чиқишга ҳали анча бор — олдинда камида 90 дақиқалик ўйин турибди. Биз хотиржамликни сақлаяпмиз ва воқеалардан илгарилаб кетмаймиз. Устида ишлайдиган ва яхшилайдиган жиҳатларимиз ҳали кўп. Ғалаба — бу ажойиб, аммо олдинда катта ҳажмдаги иш кутмоқда. Биз ҳали ярим финалда эмасмиз», — дея УEФА Гризманнинг сўзларини келтирмоқда.

Жавоб ўйини 14 апрель куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 02:49, 09.04.2026.
Ўқилди: 1050 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик